УЛОҚ-КЎПКAРИ БAҲСЛAРИ ЎТКAЗИЛДИ

29 Январь 2022, 09:16 1082

Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан Қорабайир зотли отлар ҳамда йилқичиликни янада ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ҳудудларда турли от спорти ўйинлари ташкил этилиб, ёшларни қизиқтириш, миллий қадриятларимизни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Куни кеча Жарқўрғон туманидаги “Қораянтоқ” маҳалласи қир адирларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан туман ҳокими соврини учун навбатдаги улоқ-кўпкари мусобақаси бўлиб ўтди. Мардлар ўйинида маҳаллий чавандозларнинг маҳоратларини от ишқибозлари катта қизиқиш билан кузатиб бордилар.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда улоқ айирган чобоғонлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech