Республикада илк маротаба ўтказилаётган улоқ-кўпкари бўйича халқаро турнирнинг ярим финал ва финал баҳслари янада шиддатли ва қизғин ўтди. Ярим финалда "Ўзбекистон-2" жамоаси "Сурхон" жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
Финалда "Қозоғистон" терма жамоаси ҳамда "Ўзбекистон-1" жамоалари фахрли биринчи ўрин учун куч синашишди. Жамоавий тарзда муросасиз кечган баҳсларда, қозоғистонлик чобоғонларнинг қўли баланд келди. 6:0 ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.